“Сахарово” миграция марказига янги экспресс-автобус қатнови йўлга қўйилди

Кўптармоқли миграция марказига янги экспресс-автобус қатнови йўлга қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. МЦД-2 Подольск станциясидан Сахарово қишлоғидаги Кўптармоқли миграция марказигача №1050 экспресс автобус қатнови тажриба тариқасида йўлга қўйилди, деб хабар қилди миграция маркази матбуот хизмати
Автобуслар иш вақти:
Подольск станциясидан миграция марказигача - 6:00 дан 21:20 гача;
Миграция марказидан Подольск станциясигача - 7:00 дан 22:20 гача.