ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россиялик фигурали учувчи Анна Шербакова Пекин Олимпиадаси чемпиони бўлди.
Олимпиада-2022. Фигурное катание. Женщины. Произвольная программа
© Sputnik / Григорий Сысоев
/ У умумий дастурлар бўйича 255,95 балл тўплади. Иккинчи ўринни яна бир россиялик фигурали учувчи Александра Трусова (251,73), учинчи ўринни япониялик Каори Сакамото эгаллади.
Олимпиада-2022. Фигурное катание. Женщины. Произвольная программа
© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Мусобақанинг қисқа дастури босқичида энг яхши натижа кўрсатган Камила Валиева 4-чи ўринни эгаллади.
Валиева 15 ёшда, у Россия ва Европанинг амалдаги чемпиони, спортчи дастурнинг иккала тури бўйича ҳам, умумий очколар бўйича ҳам жаҳон рекордларига эга. Шербакова 17 ёшда, у амалдаги жаҳон чемпиони. 17 ёшли Трусова жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори, шунингдек, унинг ҳисобида Европа чемпионатида 2та бронза медали ҳам бор.