Ғарб урушга келмагани учун Россияни мағлуб бўлди деб ҳисобламоқда

“Россия биринчи бўлиб киприк қоқдими? Ёки яхшироқ мўлжалга олиш ва тепкини босиш учун кўзини сал очдими?”
Sputnik
“The Economist”нинг бу иқтибоси НАТО элиталарининг бугунги кайфиятига жуда яхши баҳо беради – улар яна озгина “Россия таҳдиди”, Россиянинг Украинага ҳужум қилиши борасидаги ахборотни янада бўрттиришни афзал билиб, Украина атрофидаги вазият изига тушгани ҳақида эълон қилишга шошилишмаяпти.
Шу билан бирга, умуман олганда Россия ва Ғарб қарама-қаршилигининг ҳозирги босқичини якунланди деб ҳисоблаш мумкин, демак, дастлабки хулосаларни чиқариш мумкин. Бу бўлиб ўтмаган урушда кимнинг қўли баланд келди – ва бу қанақа уруш эди?
Биламизки, Россияни жанг майдонида мағлуб этишнинг деярли сира иложи йўқ, агарда фақат ўзимиз ўзимизни ичимиздан вайрон қилмасак ва ўз кучларимизни барбод қилмасак.
Биринчи жаҳон урушида ҳам, совуқ урушда ҳам шундай бўлганди. Ва охиргисидаги ихтиёрий таслим бўлишликнинг оқибатларини, жумладан, украин йўналишида ҳалигача тозалаяпмиз.
Лекин ҳозир биз ихтилофнинг янги шаклини кўряпмиз. Душманларимиз эълон қилишдики, биз урушга ҳозирланяпмиз, ҳатто унинг санасини белгилашди, қаҳрамонларча уни тўхтатишга уринишди... Уруш бўлмаганда эса, яъни Россия унга келмади, бизни мағлуб бўлди деб ҳисоблашмоқда – спортда келмаганлик учун бериладиган техник мағлубият эмас, балки геосиёсий мағлубият.
Бу ерда Ғарб ўзи тўқиб чиқарган ва тарғиб қилган Россия тажовузининг ҳақиқийлигига ишонгани ёки ишонмаганлиги, ёки бу тўлиқ махсус операция бўлгани муҳим эмас. Ҳозир бошқа нарса муҳим: бизни геосиёсий қарама-қаршиликда мағлуб деб эълон қилишга уринишмоқда. Бу уринишлар қанчалик муваффақиятли бўлиши мумкин?
Агар Россиянинг халқаро обрўи ҳақида гапирадиган бўлсак, “Ғарб томонидан олди олинган рус тажовужи” унга ҳеч қандай таъсир қилмайди.
Ғарб аудиториясидан ташқарига буни ўтказолмайсан – на Хитойга, на Ҳиндистонга, на Араб дунёсига (у Сурия мисолида яхшигина сабоқ олди), на ҳатто Лотин Америкасига (тасодифан, лекин рамзий маънода унинг иккита йирик мамлакатлари, Бразилия ва Аргентина президентлари “бостириб кириш” атрофидаги ваҳима авж олган вақтда Москвада ташриф билан бўлишди). Яъни англосакслар томонидан тўқиб чиқарилган виртуал ғалаба уларга наф келтирмайди. Зарари эса етарлича сезиларли бўлади.
Вашинтгтон ва Лондон кенг кўламдаги ваҳимани келтириб чиқарди, энди Россиянинг уларни билиб туриб иғво қилиш ва ёлғон хабарда тарқатишда айблашга барча асослари бор. Ҳар қандай мамлакат ўзини унинг ўрнида қўйиб кўриши мумкин – ва бу вазиятда нима қилган бўлиши мумкинлиги борасида бош қотириши мумкин. Ҳамманинг хулосаси тахминан бир хил бўлади: англосаксларнинг шунга ўхшаш кўламда ахборот террорини уюштириш имкониятидан имкони борича маҳрум қилиш учун қўлдан келган ҳамма ишни қилмоқ зарур.
Яъни дунё ғарбча ахборот махсус операциялари фақат Ғарб мамлакатларини қамраши учун янада тезроқ реал кўп қутбли бўлиши даркор.
Ҳатто америкаликларнинг бирор бир қисми Байден Путинни тўхтатиб қолганиша ишонган тақдирда ҳам, бу демократларга ноябрда конгрессга бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлардаги Трамп қасосини тўхтатишга ёрдам бермайди (у ерда бошқа усуллар қўлланиши мумкин, ички сиёсий, бироқ бу борадаги шубҳалар бисёр).
Қолаверса, Америка-Россиянинг хавфсизлик тўғрисидаги музокаралари бошлангандан кейин “Украина ҳимоясини” демократларга қарши қўйишади, уларни русларга ён беришда, Россия ва Хитойнинг янада яқинлашишига кўмаклашишда айблашади.
Лекин “Россия ютқазди” тезисини қўллаш учун учинчи майдон бор – Россиянинг ички сиёсати. Унда геосиёсий душманларимиз бу мавзуни алоҳида сурбетлик билан гиж-гижлашади. Бунда ҳам муваффақиятсизликка юз тутишади.
“Россия мағлуб бўлди” деган мавзунинг яна бир варианти бор – сал мураккаброқ. Биз урушишни истамадик, лекин англосаксларни юрагини олиб қўйдик, шунинг учун уларга олдиндан маълум мақбул бўлмаган хавфсизликка оид талабларни қўйдик ва Украина атрофида ҳарбий намойиш ўтказдик. Улар қўрқишлари ва камида Украинанинг НАТОга кирмаслигига кафолат беришда ён беришларига умид қилган ҳолда.
Бироқ саботли Байден ва бошқалар букилишмади, аксинча, Путин унга бормоқчи бўлмаган Украинга қарши операцияга бизни ундайларига оз қолди. Натижада биз ортга қайтишга, “шармандали тинчликка” рози бўлишга мажбур бўлдик, яъни кескинлашишнинг аввал бошдаги ҳолатига қайтиш.
Бу мантиқда энг заиф (Ғарбнинг бизнинг ҳужумимиз ҳақидаги тахминларидан ташқари) биринчи маъно бўлади: Путин блиц ўйнаганига ишониш, яъни қисқа партиядаги тез ғалабага умид қилган.
Бироқ, ноябрь ойида хавфсизлик кафолатлари бўйича ултиматумни илгари суриб, президент Байденнинг заифлигидан (ҳақиқатдан заифлашган, жумладан, афғон воқеаси билан), Германиядаги ҳукумат ўзгаришидан ёки Францияда сайловлар яқинлашиб келаётганидан келиб чиқмаган. У Украина учун умумий стратегия курашидан келиб чиққан.
Кураш мана неча йилдирки давом этиб келмоқда, лекин йилдан йилга ўткир тус олмоқда. Биз Украина учун Зеленский ёки украин бойлари билан курашаётганимиз йўқ, балки жиддий равишда тарихий Россия бир қисмини доиий тарзда тортиб олишга умид қилаётган атлант дунёсидаги кучлар билан курашяпмиз.
Яъни 1991 йилги натижаларнинг рус дунёси ва Европа ўртасидаги чегараларни қайта кўриб чиқиш орқали стратегик, тарихий мустаҳкамланишга пул тикишмоқда. Айнан бу биз учун қатъиян номақбул – Путин учун эмас, балки ҳозирги рус-украин чегарасининг ҳар икки томонидаги ҳар қандай рус учун. Путин айнан шу ҳақда ўзининг таклиф-талабларида Ғарбга айтмоқда – ва Ғарб элитаси айнан буни жуда яхши тушунишди.
Уларни Россия бугун нима қилиши хавотирга солмайди, уларни Россия Украинани ўзларига оғдириб олиш, шарққа кенгайиш режаларидан воз кечишга мажбурлаётгани ташвишга солади.
Очиғини айтганда, ўрта муддатли истиқболда уларниг ўзганикини ушлаб туриш имкониятлари кам эди. Буни Киссинджер каби стратеглар жуда яхши билишади. Бироқ уларнинг Украина билан бу хом хаёлни узоқроқ чўзиш мумкин бўлади деган фикрлари бўлган. Энди эса Путин уларни бу хом хаёлдан маҳрум қилди.
Уларга таҳлил қилиш ва бу фактни тан олиш учун яна бир қанча вақт лозим бўлади. Украина учун бу курашдаги (лекин ҳалигача геосиёсий урушда эмас) ўз мағлубиятини тан олиш факти.

Мавзуга оид:

Украина ҳарбийлари Луганскни ўққа тутишни кучайтирди
Россия урушни хоҳламайди – Путин
АҚШ Украинани урушга чорламоқда
АҚШ Донбассга қачон ўт қўяди?