“Биз сен билан, Камила!”: бутун МДҲ Валиевани қўллаб-қувватлади – видео

МДҲ давлатлари спортчилари Камила Валиевани қўллаб-қувватлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. МДҲ давлатларининг спортчилари, мураббийлари ва оддий фуқаролар Пекин Олимпиадасида можаро марказида қолган россиялик фигурали учувчи Камила Валиевани қўллаб-қувватлади.
Ўзбек спортининг афсонаси, саккизта Олимпиадада қатнашган тарихдаги ягона гимнастикачи Оксана Чусовитина қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистонлик яна бир Олимпия чемпиони, оғир атлетикачи Руслан Нурудинов ҳам четда қолмади. Sputnik нашрига берган изоҳда у Камилага муваффаққият тилаб, ҳаммаси унинг фойдасига ҳал бўлишига умид билдирди.
Камила Валиева Пекин Олимпиадасида жамоавий турнирда ғолибликни қўлга киритди. Мусобақадан сўнг у 2021 йил охирида топширган допинг-тестида тақиқланган модда аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Ҳозир спорт арбитраж суди унга яккалик баҳсларда иштирок этишга рухсат берди.
Бироқ Халқаро олимпия қўмитаси тақдирлаш маросими ўтказилмаслигини маълум қилди, чунки Валиеванинг иши ўз ниҳоясига етмади.
Агар у яккалик беллашувда ғолиб бўлса, тақдирлаш маросими ҳам ўтказилмайди. Россия антидопинг агентлиги допинг-тест билан шуғулланади.
Сешанба куни Валиева Олимпиадада қисқа дастур бўйича энг яхши натижа кўрсатди. 17 феврал куни у Олимпия ўйинларининг кейинги босқичида иштирок этади.