UzАirways авиачипталар нархи арзонлашганини маълум қилди – йўналишлар

Uzаirways авиачипталар нархи арзонлашгани маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга парвозлар учун авиачипталар нархи арзонлашди, деб хабар қилди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.
Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича қатновлар ҳар куни (чоршанба ва жума кунларидан ташқари) амалга оширилади.
Санкт-Петербургдан Самарқандга эса парвозлар ҳар жума куни амалга оширилади.
Санкт-Петербург – Тошкент ва Санкт-Петербург – Самарқанд йўналиши бўйича авиачиптанинг янги нархи 1 226 308 сўмдан (багаж билан) бошланади.