Тожикистон кўмирни асосан Афғонистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга экспорт қилди

Тожикистон кўмир экспорти 10 баробар ошди.
Sputnik
2021 йилда Тожикистон кўмир экспортини қарийб 10 баробарга оширди, деб маълум қилди Экспорт агентлиги раҳбари Шавкат Бобозода. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
Унга кўра, қўшни давлатларга қарийб 30 минг тонна кўмир экспорт қилинди.
"Тожикистон кўмири асосан Афғонистон, Покистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга экспорт қилинди. Асосий қисм Афғонистонга тўғри келади", - деди агентлик раиси.
Бобозода “Экспортнинг янги йўналиши” катта истиқболга эга эканлигини ва келгусида экспорт суръатларини ошириш режалаштирилганлигини қўшимча қилди.
Мамлакатда кўмир қазиб олишга келсак, статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг 11 ойида бу кўрсаткич 1,9 млн тоннадан ортиқни ташкил қилди.
Тожикистон ташқи савдо айланмаси 2021 йилда 6,3 млрд $дан ортиқни ташкил қилди.
Бу 2020 йилга нисбатан 39,5 %га ёки 1,8 млрд $га кўпдир.