Ҳаммаси режага кўра бўлади: Путин ва Шолц уруш ҳақида баҳслашишди

Украина атрофидаги гаплар ортидан Москвага Германия канцлери Олаф Шолц учиб келди. Владимир Путин билан биринчи матбуот анжуманида улар турли сиёсий тилларда гаплашишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Татьяна Мишина. Украина атрофида - халқаро ваҳима уяси. Россиянинг “бостириб киришини” 16 февралга белгилашди. Киевни дипломатлар, миллиардерлар ва депутатлар тарк этишмоқда. Президент Владимир Зеленский қайтишларини талаб қилди – “бўлмаса давлат ўзига керакли хулосани чиқариб олади”. Кремль шунга ўхшаш хабарларни ҳазил билан қабул қилмоқда, бироқ “бундай васвасали ахборот тентаклигига тушуниш билан ёндашишнинг имкони йўқ”. Бунинг ортидан Москвага Германия канцлери Олаф Шолц учиб келди – Владимир Путин билан биринчи матбуот анжуманида улар турли сиёсий тилларда гаплашишди.

“Бу ҳужумларнинг нечтаси бўлди?”

“Ғоят ва ғоят хавфли. Бош вазир Россия кучларини ошираётганидан огоҳлантирди” – “The Guardian” сарлавҳаси. “Путинга сўнгги огоҳлантириш! Ёки сулҳ, ёки катта бадал тўлайсан!” – “Daily Express”нинг биринчи саҳифаси. “Урушни тўхтатишнинг сўнгги имконияти”, - дея огоҳлантиради катта-катта ҳарфлар билан “Mirror”. Британиянинг асосий сариқ матбуоти “бостириб киришнинг” аниқ соатини ҳам белгилади – тунги соат бир (Москвада эрталабки соат тўрт бўлади).
Душанба куни Москвада Владимир Путин галма-гал ташқи ишлар ва мудофаа вазирларини қабул қилди. Сергей Лавров хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар жараёни, Сергей Шойгу эса ҳарбий машғулотлар ҳақида маълумот берди. АҚШ ва НАТОдан олинган жавобларни Россияни қаноатлантирмайди, лекин диққатга сазовор таклифлар мавжуд. Баренцево, Қора ва Болтиқ денгизларида ҳамда Ғарбий, Шарқий ва Марказий ҳарбий округларидаги машғулотлар тез орада якунланади.
“Қўшинлар ўзларининг доимий жойларига қайтишни бошлашмоқда. Сизни ишонтириб айтаманки, Ғарб агар ҳали айтмаган бўлса, албатта айтади: “Мана кўряпсизларми, уларни сиқувга олдик, Байден бир оғиз сухан қилди, улар қўрқиб кетиб талабларимизни бажаришди!” Бу ҳаво савдо-сотиғи”, - дея киноя қилди кейин Лавров.
Ғарб ОАВларида “бостириб кириш” бекор қилинмади, лекин санага ўзгартириш киритишди. CNN чўзилганини об-ҳаво билан тушунтирмоқда: “Россияга ҳужумига” кунлар исиши ва юмшоқ замин халақит бериши мумкин. Бироқ бу узоққа отадиган артиллерия, авиация ва ракеталарни тўхтатмайди – дейишди журналистлар телесюжетда.
Бу хабарлар ортидан чет эл элчихоналари дипломатларнинг кетаётгани ҳақида хабар беришни давом эттиришмоқда. АҚШ элчихонасининг асосий ходимлари Киевдан Львовга кўчиб ўтиб бўлди. Яна бир авиакомпания – Norwegian – хавфсизлик нуқтаи назаридан Украина устидаги парвозларни вақтинча тўхтатмоқда. Киевда эса аҳолини эвакуация қилиш масалалари бўйича комиссиялар тузишмоқда.

Украина ҳамкорлари билан тортишиб қолди

Душанба куни кечқурун “Халқ хизматчиси” фракцияси йиғилишига Зеленский келди. “Страна” нашри хабарига кўра, давлат раҳбари Украина ҳамкорлар билан ваҳима кўпиртирилгани сабаб "тортишиб қолган", аммо натижада ҳамжиҳатликка эришилган. “У бизга билан билан ўйин ўйнашётгани, лекин биз қаршилик кўрсатаётганимизни тушунтиришга уринди. Шунингдек, ўрнак бўлишга ва қочиб кетмасликка чақирди”, - деди депутатлардан бири.
Яна бир тинчлантирувчи баёнот мудофаа вазири Алексей Резниковдан келиб тушди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш учун асос йўқ.
Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси Вадим Пристайко эса НАТОга қўшилишдан эҳтимолий бош тортиш хусусида мулоҳаза билдирди. Кейин эса бунинг узундан-узоқ узр сўради. Зеленскийнинг тан олишича, Ғарбда айнан шундай сўзларини эшитишни хоҳлашяпти. “Ўйлайманки, бугун кўплаб етакчилар Украинага алянсга аъзолик масаласини кўтармаса ҳам бўлишига бироз ишора қилишяпти. Менимча, буни аллақачон ҳеч ким яширмаяпти”, - деди у Германия канцлери Олаф Шолц билан учрашувда.
“Бу масала кун тартибидан ўрин ҳам олмаган. Шу боис Россия ҳукумати бу мавзуни катта сиёсий муамманинг бир қисми қилаётганини кўриш бениҳоят ажабланарли”, - дея муносабат билдирди Шолц. Сешанба куни Москадаги матбуот анжуманида у Владимир Путиндан тушунтириш олди.
“Айтишяптики, бу эртага бўлмайди. Унда қачон? Эртадан кейинми? Бу тарихий истиқболда биз учун нимани ўзгартиради? Аниқ ҳисобда ҳеч нима йўқ. Биз Украина бугун НАТОга қўшилишга тайёр эмаслигини эшитяпмиз. Бу тезисни танияпмиз. Уни бунга тайёрлаб бўлганларидан кейин қабул қилишадими? Бироқ бу биз учун кеч бўлиши мумкин. Шу учун бу масалани ҳозир ҳал қилишни истаймиз. Айнан ҳозироқ, яқин кунларда, музокаралар жараёни чоғида, тинч йўллар билан”, - деди Россия президенти.

Қаттиқ сўзлар билан ўзаро алмашишди

Сўнгги кунларда Вашингтонда ҳам, Киевда ҳам бўлишга улгурган канцлер Путин билан уч соатдан зиёд мулоқот қилди. Ҳар иккиси музокараларни юқори баҳолашди ва ишчи муҳит ва мавзулар бисёрлигини таъкидлашди.
Шолц Ғарб Украина чегаралари яқинида Россия қўшинлари тўпланганидан жуда хавотирда эканини такрорлади, лекин дипломатия имконияти тугаган деб ҳисобламайди: “Ҳозир гап бу инқирозни тинч ҳал қилиш устида қатъий ва дадил ишлаш ҳақида бориши керак”. У бўлинмаларнинг бир қисмининг доимий жойларига қайтишини “яхши белги” деб атади.
Европада урушни тассаввур қилиш ақлга сиғмайди, деб ишонади Германия канцлери. Лекин Путин бунга эътироз билдирди ва НАТО Югославияни қандай бомбардимон қилганини эслатиб қўйди. Шолц у ерда геноцид таҳдиди бўлгани, Шимолий Атлантика алянси бунга халақат бериши керак бўлганини айтиб, қарши фикр билдирди. Россия президенти Москва ҳам Донбассда рўй бераётган воқеаларни геноцид деб билишини айтди. Канцлер “геноцид” сўзи жуда қаттиқлигини билдирди. Ва қўшимча қилдики: “Бу нотўғри”.
Донбасс мавзуси ҳавода айланарди. Эрталаб Давлат думаси депутатлари овоз беришдан кейин президентга зудлик билан ўзларини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олиш масаласи билан мурожаат қилиш керак деган қарорга келишди. Воқеаларнинг бундай ривожи, Шолцнинг фикрича, “сиёсий ҳалокат” бўлган бўларди, зеро Минск жараёнини тўхтатиб қўяди.
Лекин Россияда аксарият киши Донбасс аҳолисини қўллаб-қувватлашади, ва депутатлар буни ҳис қилишади, деди Путин. Париж ва Берлин эса Украина етти йил илгари зиммасига олган мажбуриятларни бажариши учун Киевга таъсир ўтказишлари шарт.
Ҳозирги вазиятда Москванинг кейинги қадамлари қандай бўлиши ҳақида сўрашди. “Режага кўра. У нималардан ташкил топади? Жойлардаги реал вазиятдан. У қандай бўлиши ҳақидаги саволга ким жавоб бериши мумкин? Ҳозирча ҳеч ким, бу нафақат бизга боғлиқ”, - дея тушунтирди Россия президенти.

Аъзолик ўрнига – янги қарзлар

“Украинанинг НАТОга кириши аввал бошдан амалга ошиши даргумон эди. Алянс учун бу Россияга таъсир кўрсатиш воситаси, Москва фаолиятини чеклашга уриниш. ЕИга қўшилиш ҳам шундай, - дея фикр билдиради Наталья Ерёмина, СПбГУ профессори, сиёсий фанлар доктори. – Ҳамкорлик қилиш мумкин, қўшилиш эса йўқ. Нима учун Украина бу тузилмаларда керак? Киев шундоқ ҳам қўлидан келган барча ишни қиляпти. Кутилма ва умидларни эса бошқариш мумкин”.
РФА Европа институти герман тадқиқотлари маркази илмий ходими Александр Камкин Шолцнинг ташрифи яқиндаги Эммануэл Макронникига қараганда сермаҳсул бўлди деб ҳисоблайди. “Россияни Германия билан иқтисодий ҳамкорлик боғлайди, боз устига Москва ва Берлиннинг музокаралар жараёнига оид туташиш нуқталари кўпроқ. Макрон аввало ўзининг сайловолди кампанияси ҳақида ўйлади. Шолцга бунинг кераги йўқ”, - дейди эксперт.
Аммо Германия канцлери кичик сафарининг асосий якуни ҳозирча бу Киевни молиявий қўллаб-қувватлаш ваъдасида, Берлин аввалгидек қурол-яроғ етказиб бериш ниятида эмас. АҚШ бир миллиард долларга кредит кафолатларини, Канада эса қўшимча 390 миллион доллар қарз таклиф қилди. Вазият атрофидаги гаплар кўпиртирилгани сабаб инверсторлар Украинани қандай тезлик билан тарк этишаётганини инобатга олиб, у ерда пул қуролга қараганда кўпроқ лозим.

Мавзуга оид:

Россия урушни хоҳламайди – Путин
Путин Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича жавобни маъқуллади - Песков
“НАТО билан жанг қилишимиз керакми”: Путин Макрон билан музокаралардан сўнг нималар деди