ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Комилжон Тўхтаев слалом йўналишида мусобақадан четлаштирилди.
Ҳакамлар ўзбекистонлик тоғ чанғичининг слалом дастуридаги чиқишини йўл қўйилган хато сабаб ҳисобга олишмади. Маълумки, спортчилар трасса бўйлаб ҳаракат давомида ҳар бир дарвозани босиб ўтишлари лозим.
“Ҳамюртимиз марра чизиғига яқин жойлашган дарвозадан ўтишда хатога йўл қўйди ва бунинг натижасида мусобақадан четлаштирилди. Шу билан спортчимизнинг Пекин-2022 даги иштироки эрта якунланди”, - дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Комилжон Тўхтаев 13 февраль куни гигант слалом йўналишида 29-ўринни эгаллаган эди.