ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин соҳада қатъий қонунчиликни ишлаб чиқиш шарти билан Россия қурилиш объектларига мигрантларни жалб қилишни таклиф қилди. РИА Новости.
"Мен қатъий назорат остидаги цивилизациялашган ташкиллаштирилган миграция ҳақида гапиряпман. Келинг мигрантлар билан боғлиқ салбий жиҳатлардан ўзимизни қандай ҳимоя қилишимиз бўйича қатъий қонунчиликни қабул қилайлик. Бу жиддий мавзу ва жуда кўп қиррали...", - деди у.
Россияда 5 миллион меҳнат ресурслари етишмайди. “Мен кейинги бир неча йил ичида меҳнат ресурслари масаласини ҳал қилишимиз керак, деган саволни қўйяпман: бу хориждаги ватандошларни қайтариш, қайта ўқитиш ва арзон ишчи кучи”.
"Ҳақиқатга тик қарайлик, мигрант россияликдан 50% кўпроқ ишлайди ва 30% камроқ маош олади", - деди у.
"Келинг, қарор қабул қиламиз ва мигрантларсиз ишлаймиз, аммо кейин уларсиз қандай қилиб вазифаларни уддалаймиз. Ундай бўлса иш ҳақини ўртача минимал даражага кўтариш, меҳнат унумдорлигини ошириш керак, бу эса тизимли қарорлар... Охир-оқибатда ҳамма нарса учун истеъмолчи тўлайди, ва биз давлат сифатида истеъмолчимиз”, - деб хулоса қилди у.