ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Россиялик фигурали учувчи Камила Валиева Пекинда бўлиб ўтаётган қишки Олимпия ўйинларининг 15 февраль куни бўлиб ўтган қисқа дастуридан сўнг 82,16 балл билан етакчилик қилмоқда, деб хабар қилди Россия Фигурали учиш федерацияси.
Иккинчи ўринда Анна Шербакова (80,20) учинчи - япониялик Каори Сакамото (79,84) ва тўртинчи ўринда - Александра Турусова (74,60).
Ушбу Олимпиада 15 ёшли Камила Валиева учун ҳақиқий синовга айланди. 8 февраль куни ХОҚ Камила Валиеванинг 25 декабрда топширган таҳлилида таъқиқланган модда аниқланганини хабар қилди. Шундан сўнг Валиева машғулотлардан четлатилди. 14 февраль куни бўлиб ўтган суддан сўнг Валиевага мусобақаларда иштирок этишни давом этиришга рухсат беришди, фақат ғолиб бўлган тақдирда тақдирлаш маросими ўтказилмаслик шарти билан.
Камила Валиева 2006 йилда Қозон шаҳрида туғилган. 2012 йилдан буён Москвада шуғулланади. Устози - Этери Тутберидзе. Валиева фигурали учиш бўйича бир неча жаҳон рекорди соҳибаси. Хусусан у фигурали учиш тарихида 90 баллдан юқори балл олган биринчи спортчи бўлди. Бугунги кунда Валиева қисқа дастур ва эркин дастур бўйича рекорд даржада юқори балл тўплаган фигурали учувчи. Шунингдек, Валиева фигурали учувчи аёллар орасида "четверной тулуп" ижро этган иккинчи спортчи ва бир дастур давомида "тройной аксель" ҳамда учта "тўрттали сакраш" ижро этган биринчи аёл спортчи рекордларига эга.