Бу қизиқ

Ҳар куни бодринг истеъмол қилинса, организмда нималар рўй беради

Қиш фаслидан сўнг организм турли витаминларга эҳтиёж сезади. Бодринг антиоксидант хусусиятга эга бўлиб, эрта баҳорда ушбу сабзавотни истеъмол қилиш саломатлик учун фойдали бўлади.
Sputnik
Кунлар исишидан ташқари, кўпчилик инсонларда баҳор фаслида лоҳаслик ва диққатни жамлай олмаслик каби ҳислар пайдо бўлади. Бундай ҳолатларга совуқ ҳаво, қуёш қувватининг етишмаслиги сабаб бўлиши мумкин.
Оддий бодринг сабзавоти организм талаб қиладиган витаминлар эҳтиёжини тўлдириши мумкин. Нутрициолог Ирина Кононенконинг таъкидлашича, ушбу сабзавотда антиоксидант фаоллик бўлиб, организмни тозалаш хусусиятига эга.
Шунингдек, бодринг тана сувсизланишига қарши яхши восита. Организмда сув етишмаслиги инсонларда турли касалликларга мойилликни келтириб чиқаради.
Бодринг таянч ҳаракат аппарати учун ҳам зарур сабзавот. Чунки яшил сабзавотларда суяклар саломатлиги учун зарур бўлган кальций мавжуд. Магний эса бутун иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Бундан ташқари бодринг таркибида С витамини кўп бўлиб, организмда яллиғланиш жараёнларини камайтиради.
Аёллар учун ҳам бодринг фойдали сабзавот. Уни мунтазам истеъмол қилиш тери ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Шунинг учун косметологлар тери намлиги учун ҳар куни бодринг сувида юзни ювишни маслаҳат беради. Бунинг учун тўғралган бодрингни тоза сувга солиб музлаткичда сақлаш лозим.

Мавзуга оид:

Сут ичганда организмда нималар содир бўлади?
Ошқовоқ аёллар ва эркакларга нимаси билан фойдали
Қандай биологик фаол қўшимчалар мия учун зарарли