Толибон* Ўзбекистонга олиб қочилган вертолётларни музокаралар йўли билан қайтармоқчи

Толибон* Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган вертолётларни музокаралар йўли билан қайтаришга ҳаракат қилмоқда.
Sputnik
Толибон* Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган вертолётларни музокаралар йўли билан қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Sputnikaf хабарига асосан.
Бу ҳақда Толибон* мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб RTA нашрига берган интервьюда айтди:
ҳозирги кунда 40та вертолёт таъмирланди, яна 10таси бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Толибон* армиясининг сони 110 минг киши бўлиши керак, унга республика томонидан хорижга ўқишга юборилган курсантлар ҳам қўшилиш таклиф этилди.
️Толибон* Доҳада имзоланган келишув шартларига қатъий риоя қилмоқда ва Афғонистон ҳеч қайси давлатга таҳдид солмайди. Унинг ҳудудида ҳеч қандай террорчилар йўқ.
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида