Самарқанд вилоятида янги прокурор иш бошлади

Жаҳонгир Ҳатамов Самарқанд вилояти прокурори этиб тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Жаҳонгир Ҳатамов Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳатамов бунга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
2020 йил ноябридан буён Равшан Машарипов Самарқанд вилояти прокурори бўлиб ишлаб келаётган эди. Унинг қайси ишга ўтгани ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун қатор амалдорларни ишдан бўшатган эди. Жумладан, Самарқанд тумани ҳокими, Нуробод тумани ҳокими, Оқдарё тумани прокурори ва Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари лавозимларидан озод қилинган эди.