Қозоғистонда 2 нафар хорижлик ҳибсга олинди – видео

Олмаота ҳокимлиги биносини ҳужум қилишда иштирок этган икки нафар хорижлик ҳибсга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. 4-5-январ кунлари бўлиб ўтган тартибсизликларда ва Олмаота ҳокимлиги биносини ҳужум қилишда иштирок этган икки нафар хорижлик ҳибсга олинди.
Қўлга олинганлар 5 январга ўтар кечаси Олмаота шаҳар ҳокимияти биносига ҳужум уюштирганликда гумон қилинмоқда.
“Бу шахслар бинони ҳимоя қилган қўриқлаш хизмати қуролсиз ходимларини шафқатсизларча калтаклаганликда гумон қилинмоқда”, — дейилган Қозоғистон Бош прокуратураси хабарида.
Полиция ходимлари олиб қўйилган махсус воситалар - қалқон ва таёқлар билан калтакланган.
Бош прокуратура янги видео тақдим этди. Жиноятчиларнинг шахси видео-кузатув камералари ёзувлари орқали аниқланди.
1 феврал куни суднинг санкцияси билан улар қамоққа олинган.
Тергов Жиноят кодексининг 2 моддаси – оммавий тартибсизликларда иштирок этиш ва ҳокимият вакилига зўравонлик қилиш бўйича олиб борилмоқда. Бу моддаларда максимал жазо 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш белгиланган.