ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Ўзбекистон "Сколково" билан таълим ва касбий тайёргарлик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу ҳақида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг “Сколково” Москва бошқарув мактаби ректори Ю.Левин билан учрашувида келишиб олинди.
Учрашувда томонлар бошқарув кадрларининг касбий тайёргарлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун Ўзбекистонда қўшма таълим экотизимини яратиш масаласини муҳокама қилинди.
Хусусан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида ихтисослаштирилган “Ўқув маркази”ни ташкил этиш ва унда нафақат давлат тузилмалари кадрларини, балки хусусий бизнеснинг топ-менежерларини ва Ўзбекистон таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини ҳам бизнес бошқариш соҳасида ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.
Бунинг учун Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҳамкорликнинг долзарблиги қайд этилди.
Учрашув якунлари бўйича халқаро иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва ташқи савдо бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум тасдиқланди. Ҳужжат мактаб ректори Ю.Левин ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ҳ.Тешабаев томонидан имзоланди.