ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Тошкентда янги мультибрендли автомобиль комплекси ва минилган авто онлайн-маркетплейси ташкил этилади. Бунга “UzAuto Motors” ва “Allur Group” АЖ (Қозоғистон) келишиб олди.
Ҳамкорлик шартномаси Қозоғистон бош вазири Алихон Смаиловнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида имзоланган.
Кўп тармоқли сотув комплекси автомобилларни сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича илғор жиҳозларга эга замонавий марказ бўлади. Маркетплейс мижозларга Trade-inдастури бўйича хизматлари ҳамда турли брендларнинг минилган автомобиль моделларини сотиб олиш имконини беради.
“UzAuto” қозоғистонлик ҳамкорлар билан қиймати 650 миллион доллардан ортиқ шартнома имзолаган. Компания Қозоғистонда автомобиллар, автобуслар ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш каби бир қатор йирик лойиҳаларни амалга оширганини эслатган.
Маркетплейс
Бу товар ва хизматларни интернет орқали олиш ёки сотишга мўлжалланган савдо майдончаси