Камила Валиева қисқа дастурдан сўнг етакчиликни қўлга киритди

Камила Валиева қисқа дастурни бажариб, 82,16 балл билан етакчиликни қўлга киритди
Sputnik
Пекин Олимпиадасида қисқа дастурдан кейин россиялик фигурали учувчи Камила Валиева пешқадамлик қилмоқда.
Камила ўз чиқиши учун 82,16 балл олди. Россиялик Анна Шербакова (80,20) иккинчи, япониялик Каори Сакамото (79,84) учинчи ўринни эгаллади.
Тўртинчи ўринда яна бир россиялик спортчи Александра Трусова (74,60).
Спортчилар 17 феврал куни кейинги босқич дастурини тақдим этишади.