ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Азиз Муродов маълум қилишича, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:
2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.
Адлия вазирлиги эслатмасига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш керак эмас.
Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади.
Қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Шавкат Мирзиёев йўлларда инсон хавфсизлигини кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказди.
Ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилади. Бунда:
- Ички ишлар вазирлиги автомактаблар ва имтиҳон марказларига талабларни қайта кўриб чиқади, уларга лицензияларни ўзи беради;
- Ички ишлар академияси автомактабларнинг методологияси, ўқув дастури, ўқитувчиларнинг малакаси ва ўқитиш сифатини оширишга жавоб беради;
- Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчилар тўғрисидаги маълумотлар базаси ва уларнинг рейтингини юритади.
Бундан буён ҳайдовчининг интизомига қараб, уни ўқитган автомактаб фаолиятига ҳам баҳо берилади.
Вилоят ҳокимлари ва ички ишлар бошлиқларига уч ой муддатда ҳудудларида замонавий автомактаб ва имтиҳон марказларини ташкил этиш топширилди.
Мавзуга доир янги материаллар: