ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. ЕОИИ давлат раҳбарлари кенгаши май ойида, эҳтимол Иссиқкўлда бўлиб ўтади, деди сешанба куни Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров. РИА Новости.
“Май ойида давлат раҳбарлари кенгаши бўлади, биз уни Қирғизистонда, эҳтимол Иссиқкўлда ўтказишни режалаштирганмиз”, - деди бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, шунингдек, саммит доирасида “катта иқтисодий форум” ўтказилади, унда Қирғизистоннинг ЕОИИ бўйича декабр ойида президент Садир Жапаров томонидан эълон қилинган барча ташаббуслари кўриб чиқилади. Улар орасида Евроосиё тараққиёт банки томонидан иттифоққа аъзо бўлган иқтисодиёти кам қувватли мамлакатларга маблағларни ажратишни кўпайтириш кўзда тутилган.
Бош вазир, шунингдек, ҳукумат раҳбарларининг 24 феврал куни Нур-Султонда бўлиб ўтадиган йиғилишида иттифоқ ичидаги тўсиқларни бартараф этиш масаласини кўтаришни режалаштираётганини ҳам таъкидлади.
Айни вақтда ЕОИИ аъзолари - Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус ва Арманистон. Кузатувчи-давлатлар – Ўзбекистон, Молдова, Куба.
ЕОИИ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги: энг сўнгги материаллар: