Алишер Навоий кўчасида автомобиллар ҳаракати ўзгаради - видео

Таъмирлаш ишларидан сўнг Алишер Навоий шоҳ кўчасининг Пахтакор ва Лабзак кўчалари кесишмасида светофорлар ишлаш тартиби ўзгаради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Алишер Навоий шох кўчасининг Пахтакор ва Лабзак кўчалари билан кесишмасида автомобиллар ҳаракати тартиби ўзгаради. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилмоқда.
Навоий шох кўчасида тирбандликларни камайтириш, ҳайдовчилар ҳамда пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида малакали мутахассислар гуруҳи реконструкция лойиҳасини ишлаб чиқди.
Таъмирлаш ишларидан сўнг Алишер Навоий шох ва Пахтакор ҳамда Алишер Навоий шох ва Лабзак кўчалари кесишмаси шундай кўринишга эга бўлади.
Айни дамда ушбу кўчалардан ҳаракатланаётганда таъмирлаш ишларини инобатга олишингизни сўраймиз, дейилган хабарда.