ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Бобур кўчасида велойўлак ташкил этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъмирлаш ишлари жараёнида қатнов қисмининг битта йўлаги қисман ёпилиши мумкин.
На улице Бабура начато строительство велодорожки
© Фото: Пресс-служба хокимията Ташкента
Режага мувофиқ, Ислом Каримов ва Бобур кўчаси кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур ва Нукус кўчалари кесишмасигача бўлган оралиқда велойўлак барпо этилади.
Шунингдек, автомобиллар қатнов қисмининг ўртасида бордюрлар билан мустаҳкамланган яшил майдонлар ташкил қилинади.