Қирғиз ММА жангчиси мукофот пулининг ярмини тожик спортчисига ҳайрия қилди - видео

Қирғиз ММА жангчиси мукофот пулининг ярмини тожик спортчисига ҳайрия қилди: унинг онаси касал.
Sputnik
24 ёшли қирғизистонлик ММА жангчиси Марсель Нурланбек ўғли Hardcore Fighting Championship MMA промоушен жангида иштирок этди.
У россиялик рақиби 21 ёшли Григорий Беляевни мағлуб этди.
Беляев бокс, панкратион ва жанговар самбо бўйича спорт усталигига номзод, грэпплинг бўйича Москва чемпиони.
Нурланбек ўғли жанговар самбо бўйича спорт устаси.
Бутун жанг давомида россиялик унга босим ўтказди, аммо иккинчи раунднинг иккинчи дақиқасида маҳаллий спортчи оғриқли ушлаб туриш орқали рақибни таслим бўлишга мажбур қилди.
Жангдан сўнг у мукофот пулининг ярмини тожикистонлик спортчи Комил Хасановга ҳайрия қилди. Унинг онаси шошилинч операцияга муҳтож.