Қибрайликлар вақтинча газсиз қолишади

"Алишеробод" МФЙ, Боғишамол кўчасидаги ерусти ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.
2022 йил 14 февраль соат 09:00 дан 17:00 гача "Алишеробод" МФЙ, Боғишамол кўчасидаги 320 та аҳоли хонадони ва 7 та улгуржи истеъмолчида газ бўлмайди.
Газ бу ерда тортилган ерусти ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқлангани сабабли тўхтатилади.
Хабарда таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг газ таъминоти қайта тикланиши қўшимча қилинган.