Путин Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича жавоб лойиҳасини маъқуллади, деб хабар қилди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
Бугун эрталаб Сергей Лавров президент билан учрашувда Россиянинг АҚШ ва НАТОга жавоби тайёрлангани ҳақида ахборот берди. Ҳужжат 10 варақда.
"Президент Лавров тақдим этган концептуал лойиҳани маъқуллади. Ҳозир дипломатлар матнни якунлаш устида ишламоқда, кейинчалик у адресатларга юборилади", - деди Песков.
Учрашувда айтилган асосий баёнотлар:
️АҚШ Россиянинг асосий таклифларига салбий жавоб берди.
️Россия кафолатлар, жумладан, Украинани НАТОга жалб қилишга доир қонуний саволларга жавоб олишга ҳаракат қилади.
️Москва Ғарбни музокараларни чексиз чўзишга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
️Россия Федерацияси ва Ғарб ўртасида хавфсизлик кафолатлари бўйича мулоқот имкониятлари ҳали тугамаган.
️АҚШ ва НАТО Россия билан хавфсизлик кафолатларининг айрим жиҳатлари бўйича жиддий музокаралар олиб боришга тайёр.