Олтин учун 200 минг $: ўзбек спортчиларига бериладиган мукофотлар миқдори маълум бўлди

Ўзбек спортчилари рағбатлантириладиган пул мукофотлари миқдори маълум бўлди.
Sputnik
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги қарорини имзолади.
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
🥇 олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;
🥈 кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;
🥉 бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари;
Харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.