Спорт арбитраж суди спортчига мусобақада қатнашишга рухсат берди.
Камила Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини давом эттирадиган бўлди. Спорт арбитраж суди унга Пекин Олимпиадасининг якка тартибдаги беллашувда иштирок этишга рухсат берди.
CАС Валиевага Пекин Олимпиадасида индивидуал турнирда иштирок этишга рухсат берди
Россиялик Камила Валиева Пекин Олимпиадасининг якка тартибдаги баҳсларида қатнаша олади, деб хабар берди Спорт арбитраж суди (СAS).
“ХОҚ, WADA ва ISU томонидан тақдим этилган аризалар рад этилди”, — дейилган ҳужжатда.
Шу билан бирга, СAS ҳозирча жамоавий турнир билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқмади, улар алоҳида иш юритувга ажратилган.
СAS қароридан сўнг Валиева бугун машғулотларга чиқди.