Андижондаги портлашда чет эл фуқароси ҳалок бўлгани маълум бўлди

Шаҳрихон туманида жойлашган хусусий шифохонада 11 февраль куни газ портлаши оқибатида бир киши қурбон бўлганди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги шифохонада газ портлаши оқибатида Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида 56 ёшли Қирғизистон фуқароси Р.Н. (аёл) ҳалок бўлган. Унинг жасади яқин қариндошлари томонидан Қирғизистонга етказилган.
Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни Шаҳрихон туманидаги “Зитерия” МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида портлаш содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган, 11 киши жароҳатланган. Бош прокуратура Жиноят кодексининг “меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш” моддаси билан жиноий иш очган.
Суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.