Мирзиёев: одамлар машина етказиб берилишининг кечикишидан норози

Президент йиғилишда олдиндан пул тўлаб қўйиб, машинасини ўз вақтида ололмаётганлар муаммосига тўхталди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқаролари олдиндан пул тўлаб қўйиб, машинасини ўз вақтида ололмаётгани муаммосини кўтарди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган “Менимча” кўрсатувидан маълум бўлди.
Давлат раҳбари яқин кунларда автомобилсозликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинишини маълум қилди.
“Келгуси ҳафта автомобилсозлик масалаларини ҳам кўриб чиқамиз. Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер, эй давлат раҳбарлари, деяпти. Худога шукр, иқтисодиётимиз ривожланяпти, одамларнинг машинага талаби ошиб боряпти. Лекин шу билан бирга биз йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутлақо бошқа чораларни кўришимиз керак”, - деди Мирзиёев йиғилишда.
Эслатиб ўтамиз, “UzAuto Motors” 20 декабрь куни 1 февралга қадар “Cobalt”, “Nexia”, “Spark” ва “Lacetti” автомобилларига аризалар қабул қилишни тўхтатган эди. Компания буни бутун дунё бўйлаб ярим ўтказгичларни етказиб беришдаги узилишлар билан тушунтирган.

Мавзуга оид:

“Lacetti” ва “Cobalt” вақтинча магнитоласиз етказиб берилади
Нима учун автомобил етказиб берилмаяпти: UzAuto Motors сабабини маълум қилди
UzAuto Captiva 5 учун "чексиз узр" сўради