ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган ягона спортчи Комилжон Тўхтаев мусобақаларда ўз иштирокини бошлади.
Гигант слалом бўйича беллашувлардаги биринчи машқдан кейин 60 бўлиб стартга чиққан тоғ чанғичи Тўхтаев етакчига 9.84 сония имкониятни бой бермоқда. Ҳозирча ушбу кўрсаткич билан у 89 нафар спортчи орасида 35 натижани кўрсатиб турибди.
Иккинчи чиқиш Тошкент вақти билан соат 12:00 ларда бошланади. У соат 10:45 да бошланиши керак эди, бироқ ноқулай об-ҳаво сабаб ортга сурилган.