ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Комилжон Тўхтаев гигант слалом бўйича иккинчи уринишни якунлади.
Ўзбекистонлик спортчи совринли ўринни эгалламаган бўлсада, ҳар икки дастурда маррага етиб келишни уддасидан чиқди. Ҳозир Тўхтаев 29-поғонадан ўрин олиб турибди.
Мусобақада швейцариялик чанғичи Марко Одерматт етакчилик қилмоқда.
Комилжон Тўхтаев энди 16 февраль куни слалом йўналишида ўз омадини синаб кўради.