ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров ташабууси билан Сўх туманига 50та техника етиб келди, деб хабар қилмоқда, маҳаллий ОАВлар.
Улар бу ердаги ишлатилмай ётган Жарпая массивида 1000 гектар жойда кам сув билан суғориладиган экинлар экиш учун дала майдонлари ҳамда иссиқхоналар қуриш учуй жой тайёрлайди.
Маълумот учун, Сўхдаги Жарпая массивида фойдаланилмаётган ерларни қишлоқ хўжалиги экинлари экин учун тайёрлаш ишлари 1,5 ой олдин бошланган эди. Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан бугун олибкелинган кўп сонли техникалар ёрдамида ушбу ишларни жадаллаштириш имкони бўлади. Ер майдонлари тайёр бўлганидан сўнг улар маҳаллий аҳоли орасида тақсимланади. Бугунги кунда 700 киши 50 сотихдан 1 ектаргача ер ажратиш учун ариза берган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг махсус буйрйғи билан сўнгги йилларда Сўх туманини ривожланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги вақтларда бу ерда болалар учун махсус мактаб ва боғчалар, шифохона ва аэродром қурилди. Шуингдек Фрағона вилоятининг Риштон тумани билан боғлайдиган қисқа автомобил йўли ҳам ишга тушди.