ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Ушбу лавозимга шу кунга қадар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Раҳмат Маматов тайинланди, - дейилган хабарда.
Раҳмат Маматов 1967 йилда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида ички ишлар идораларида масъул вазифаларда ишлаган. Хоразм, Фарғона вилоятлари ички ишлар бошқармаларига раҳбарлик қилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Навоий вилояти Халқ қабулхонаси мудири бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Самарқанд вилоятига ташриф буюриб у ерад айрим соҳаларда амалга оширилаётган ишларни кескин танқид қилган, ва 10дан ортиқ туман ва бошқарма раҳбарларини лавозимидан бўшатган эди.