Мудофаа вазирлиги АҚШдан дрон сотиб олиш ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги АҚШдан дрон сотиб олишни режалаштираётгани йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан АҚШдан “PUMA – RQ 20” учувчисиз учиш аппаратини сотиб олиш масаласи кўтарилмаган, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
"Ҳеч кимга сир эмаски, америкалик учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчилари бу борада етакчилардан бири ҳисобланади, шунинг учун ҳам Ўзбекистонлик мутахассислар томонидан уларга маълум қизиқиш билдирилмоқда, бироқ бугунги кунга қадар “PUMA – RQ 20” учувчисиз учиш аппаратини сотиб олиш масаласи кўтарилмаган", - дейилади хабарда.
Хабарада шунингдек, Ўзбекистон раҳбарияти миллий армияни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор бераётгани ва халқаро қурол-яроғ ва ҳарбий техника бозорини доимий равишда кузатиб бораётгани айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги саноати томонидан "Лочин" русумли учувчисиз аппаратларни ишлаб чиқариш режалаштирлаётгани ҳам айтиб ўтилган эди.