ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазятлар вазирлиги Чимён тоғлари ҳудудида қор кўчиш хавфи борлигини маълум қилди.
"Чимён" ҳудудида 2022 йил 12 февраль соат 08:00 дан 13 февраль соат 08:00 гача ыор кщчкиси хавфи эълон қилинди. Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва "ДИҚҚАТ! ҚОР КЎЧИШИ ХАВФИ МАВЖУД" белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз", - дейилган ФВВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган тунда Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ёмғир ёғди. ТОғли ҳудудларда ёмғир қорга айланди. "Қамчиқ" довонида ҳам қор ёғдим. Автомобил йўллари қордан тезкор тозаланиб транспорт ҳаракатига имконя яратиб берилмоқда.