АҚШнинг йирик нашри Камила Валиевани ҳимоя қилиб чиқди

Америкалик журналист WADAнинг россиялик фигурали учувчи Камила Валиевага қўяётган айбловларини мутлақ асоссиз деб атаб, тизимнинг ўзини сиёсийлашишда айблади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. АҚШнинг нуфузли нашриётларидан бири Washington Post Камила Валиевани ёқловчи мақола чоп этди.
"Камила Валиева иши - бу спортчи эмас антидипинг тизимига қарши айблов" деб номланган мақолада журналист Салли Женкинс сўнгги кунларда Пекинда содир бўлаётган воқеага умумжаҳон антидопинг тизимидаги камчиликларни кўрсатиб ўтган.

"Валиева таҳдилидан топилган жуда кам миқдордаги "триметазидин" моддаси спортчига бирор бир устуворлик бергани, ёки спортчи уни атайлаб қабул қилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, лекин Валиева ҳозир ўз даврининг энг юксак фигурали учувчиси эканлиги - бу исботланган факт. Унинг илоҳомланган артистик чиқишларини ҳеч бир препарат билан изоҳлаб бўлмайди", - дейилган мақолада.

Россиялик фигурали учувчининг айби йўқ, уни жазолаш - фақатгина умумжаҳон допинг тизимнинг сиёсатлашганини намойиш қилган бўларди.
"Валиева 25 декабрь куни WADнинг Стокҳолмдаги лабораториясига тест топширган бўлса, таҳлил 10 кунда тайёр бўлиши керак эди. Лекин негадир бу икки ой вақт олди. Фақатгина Валиева Олимпиада дастурини намойиш қилганидан сўнг - унинг натижаси маълум бўлди. Бу WADАнинг масъулистсизлиги ёки сиёсатлашгани натижаси. Спортчилар бу борада йиллар мобайнида арз қилиб келмоқда", - деб ёзади журналист.
"Ахир Валиева ундан олдин ҳам ундан кейин ҳам кўплаб тестлар топширган ва уларнинг барчаси тоза. Жумладан Пекинда топширилган тест ҳам. Ҳаммаси тушунарли - тест тизим ўзини ўзи шарманда қилди, Валиевани жазолаш учун бирорта ҳам сабаб йўқ".
Лекин шунга қарамасдан Россияга қарши бўлганлар буни улкан жиноят деб эълон қилиб Россияни жазолашни талаб қилишмоқда. Улар вазиятга ақл билан қараб тўғри қарор қабул қилишга қодир эмас, дейилган мақолада.