ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. АҚШ Давлат Департаменти Украинадаги элчихонанинг асосий бўлмаган ходимларига мамлакатни тарк этишни буюрди. Бу ҳақида дипломатик миссиянинг Twitterида айтиб ўтилган.
“Бугун Давлат департаменти фавқулодда фаолият билан боғлиқ бўлмаган америкаликларга мамлакатни тарк этишни буюрди. Бунга сабаба Россия ва Укарина чегарасида ҳарбий қўшинлар сони ошаётгани ва жиддий ҳарбий ҳаракатлар хавфи мавжудлигида”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин АҚШ президенти Жо Байден америкаликлардан Украинанин тарк этишни сўраган эди. Бироз ўтиб унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан “Бу ишни зудлик билан бажариш керак” деб қўшимча қилган эди.
Шунингдек, аксарият Ғарб давлатлари – Буюк Британия, Канада, Финляндия, Латвия, Нидерланд. Эстония, Япония, Австралия ва бошқалар ҳам ўз фуқароларини Украинада олиб чиқишга шошилган. Айрим давлатлдар ҳатто дипломатик миссияларни ёпишга ўтган.
Айтиш жоизки сўнгги ойлар давомида АҚШ ва Ғарб ОАВлари Россияни Украина чегарасида қўшин тўплашда айблашмоқда. Улар Россия гўёки Украинага “бостириб кириш” учун куч тўплаётганига даъво қилишмоқда. Россия барча айбловларни инкор қилиб Киевдан Минск шартномаларини бажаришни талаб қилмоқда.
АҚШ ва НАТО Украина шарқида бир неча ойдан буён ҳарбий маслаҳатчилар ва қурол-аслаҳа етказиб бермоқда. Айни дамда Донбасс яқинида Украина Қуролли кучларининг ярми жамланган. Ундан ташқари АҚШ Польшага яқинда 3000га яқин ҳарбийларини олиб келишга қарор қилган.