Бугун Зузунинг туғилган куни. У 6 ёшга тўлди.
“Ҳозир сени ҳамма танийди. Сайёрамизнинг турли бурчагидаги миллионлаб одамлар сенинг улкан ва меҳрибон қалбингдан ҳайратга тушишди. Сенга бағишлаб шеърлар битишди, сени намуна қилиб кўрсатишди ва сен тарихга кирадиганга ўхшайсан. Сен бундай машҳурликни хоҳлаганмидинг? Билмадик. Сен қўлингдан келганини қилдинг холос – қутқардинг, асраб қолдинг ва жониворлар — бу эзгулик, англаш ва жасорат тимсоли эканлигини исботлаб бердинг”, - деб ёзилган Тошкент ҳайвонот боғи хабарида.
Боғ ишчилари айиқполвонни мева-сабзовотли ассорти билан сийлашди.
Медведь Зузу из Ташкентского зоопарка
© Sputnik
28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида мудҳиш ҳодиса юз берганди.
Ёш аёл одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юбордм. Айиқ қизалоққа зарар етказмади. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб кириб қизалоқни чиқариб олишди.
Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлди. Тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланди.
Қизчанинг аҳволи яхши, у 18 ёшга тўлгунига қадар нуфузли тиббиёт маркази назоратида бўлади.