Тўрт мингдан ортиқ ўзбекистонлик умра зиёратини адо этмоқда - фото

Тўрт мингдан ортиқ ўзбекистонлик Макка ва Мадина шаҳарларида умра зиёратини адо этишмоқда.
Sputnik
Дин ишлари бўйича қўмитасининг хабарига кўра, Мадина шаҳридаги "PullMan Zam Zam" меҳмонхонасида зиёратчилар карантин талабларига мувофиқ ҳар бир хонага 2 кишидан қилиб жойлаштирилиб, тиббий ниқобда юришлари таъминланмоқда.
Айни пайтда Маккаи мукаррамада Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Андижон вилояти ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган зиёратчилар 5 вақт намозларини Ҳарами шарифда адо этиш бахтига муяссар бўлмоқдалар.
Зиёратчилар Савр ва Нур тоғлари, Арафот майдони, Мино, Муздалифа водийлари каби мўътабар қадамжоларга ташриф буюрмоқдалар.
Мавзуга доир сўнгги материаллар:
Умра рейслари ҳар куни 2 марта амалга оширилади
Умра: ўзбекистонлик зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди
Умра-2022: ўзбекистонликлар учун зиёрат қачон бошланади ва унинг нархи қанча
Умра сафари нархи нега ошганига изоҳ берилди