Тергов қўмитаси раҳбари мигрантлар бўйича махсус комиссиясига киритилди

Александр Бастрикин Хавфсизлик Кенгашининг миграция бўйича комиссиясига киритилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Хавфсизлик кенгашининг миграция сиёсати бўйича идоралараро комиссияси таркибига киритилди, деб хабар қилди Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати. РИА Новости.
У мигрантлар орасида жиноятчилик муаммосини ҳал қилиш, экстремизмга қарши кураш учун миграция соҳасидаги қонунларни тизимлаштириш бўйича таклифларни тақдим этганди.
“Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг қарорига кўра, Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашининг давлат миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссияси таркибига киритилди”, — дейилган хабарда.
Комиссиянинг вазифаси - миграция соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш ва миграция жараёнларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манфаатларидан келиб чиқиб тартибга солиш.