ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакат Хавфсизлик кенгашининг давлат миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссиясини тузиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
“Хавфсизлик кенгашининг давлат миграция сиёсатини такомиллаштириш масалалари бўйича идоралараро комиссияси тузилсин”, — дейилган ҳужжатда.
Унинг вазифаси - миграция соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш ва миграция жараёнларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манфаатларидан келиб чиқиб тартибга солиш.
Ҳужжат билан комиссиянинг низоми ва таркиби тасдиқланди.
Комиссия таркибига 29 вазирлик ва идора раҳбарлари киритилган: улардан Ҳукумат раиси ўринбосари, президент ёрдамчиси, бош прокурор, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, ташқи ишлар, олий таълим, адлия, молия, тергов қўмитаси, ФХХ раҳбарлари.
Комиссия раиси – Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.