Россиялик фигурали учувчи Камила Валиева 25 декабр куни топширган допинг-тести ижобий натижа кўрсатди, унда триметазидин моддаси аниқланди, деб хабар берди Халқаро тест агентлиги (ITA). РИА Новости Спорт.
Валиева Пекин Олимпиадада олтин медалларни қўлга киритган Россия терма жамоаси таркибида жамоавий турнирида иштирок этди. Тақдирлаш маросими аввал душанбадан сешанбага, кейин эса номаълум муддатга кўчирилди.
ХОҚ матбуот хизмати маълум қилишича, Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) билан ҳуқуқий маслаҳатлашувларни талаб қиладиган вазият юзага келган. Кейинроқ Insidethegames нашри тақдирлаш маросимининг кечикишига россиялик фигурали учувчи Камила Валиеванинг допинг-тести сабаб бўлгани ҳақида хабар қилди.
“Жаҳон аксилдопинг кодексига кўра, 15 ёшли Валиева “ҳимоядаги шахс” мақомида бўлиб, бу мақом 16 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилади. Спортчига нисбатан иш очилгани ҳақидаги маълумот бу мақом сабабли мажбурий оммага ошкор этилмайди. Бироқ, бир қатор ОАВлари спортчининг ушбу мақомига ҳурмат кўрсатмагани ва норасмий маълумотларга асосланган хабарлар тарқатгани сабабли, ITA жамоатчилик қизиқиши ортиб бораётганлиги сабабли маълумотларни расман эълон қилинди", дейилган хабарда.
ХОҚ Валиеванинг мусобақалардан четлаштирилишини бекор қилиш устидан шикоят қилади, унга Олимпиадада иштирок этишни давом эттиришга рухсат берилади, ишни Спорт арбитраж суди кўриб чиқади.
Пекин Олимпиадасида фигурали учиш бўйича жамоавий турнирнинг якуний натижалари тўғрисидаги қарор Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) томонидан Валиеванинг иши тўлиқ кўриб чиқилгандан сўнг қабул қилинади.
Қайд этилишича, Валиеванинг вақтинча дисквалификацияси 9 феврал куни бекор қилинган, унга Олимпиададаги иштирокини давом эттиришга рухсат берилган.
Россия олимпия қўмитаси фигурали учиш бўйича жамоавий мусобақада қўлга киритилган олтин медалларни сақлаб қолиш учун барча чораларни кўраётганини маълум қилди.