ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Калуга вилоятида хорижликларга патент билан савдо, йўловчи ташиш, ишга қабул қилиш агентликлари ва умумий овқатланиш тармоқларида ишлаш тақиқланади, деди губернатор Владислав Шапша.
"Иқтисодиётнинг қуйидаги йўналишлари: савдо, йўловчи ташиш, ишга қабул қилиш агентликлари ва умумий овқатланиш тармоқларида хорижликларни патент асосида жалб қилишни тақиқлаш чекловини жорий этишга қарор қилинди. Иш берувчилар бу масалани ходимлар билан ҳал қилишлари учун 3 ой вақт берилади", - деб ёзилган вилоят раҳбари Telegram-каналда.
Шунингдек, Калуга вилояти чет элдаги ватандошларни Россияга кўчириш бўйича давлат дастуридан чиқиши маълум қилинди.
Жума куни эрталаб губернатор Боровский туманидаги миграция марказига режадан ташқари ташриф буюриб, рус тилини билмайдиган, аммо тилни билиш тўғрисидаги сертификатига эга бўлган мигрант билан суҳбатлашди.
Шапшанинг сўзларига кўра, бугундан бошлаб, “сохта” сертификат тақдим этаётган мигрантларнинг барча ҳужжатлари миграция маркази томонидан текшириш учун ички ишлар органларига юборилади.