Шаҳрихон туманидаги хусусий диагностика ва даволаш масканида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этди, 11 киши жароҳатланди.
Андижон вилояти Шаҳрихон тумани, Қорақўрпа маҳалласида жойлашган 3 қаватли “Зитерия” МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди.
Юзага келган кинетик зарба натижасида бино деворларига шикаст етди.