ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бугунги кунда Самарқандда улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллабай тарзда аҳоли фаровонлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Ташриф давомида шундай ислоҳотлар натижаси, янги иншоотлар қурилиши билан танишиш режалаштирилган.