Москва вилоятидаги “Пятёрочка”га ҳужум қилган мигрантлар ёнидан 43 минг рубл топилди

Москва вилояти Истрадаги “Пятёрочка”да босқинчилик қилганлар ёнидан 43 минг рубл топилди.
Sputnik
Москва вилояти Истра шаҳри яқинидаги “Пятёрочка” дўконини талон-тарож қилган босқинчилар ёнидан 43 минг рубл топилди, деб хабар берди РИА Новости’га ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.
"Ҳужумчилар жами 205 минг рублни кассадан ўғирлаб, қочиб кетишди. Ўғирланган пуллар тўлиқ миқдорда топилмади, фақат биттасининг ёнидан 43 минг рубл аниқланди", - деди манба.
Унинг сўзларига кўра, гумонланувчилар - 4 нафар Тожикистон фуқароси Чесноково қишлоғида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жиноят иши (талончилик ва ўлимга олиб келган баданга оғир шикаст етказиш) қўзғатилди. Қонунчиликка кўра, биринчи модда бўйича максимал жазо - 10 йил, иккинчиси - 12 йил озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган.