Ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев вилоятдаги секторлар ва тегишли мутасаддилар жуда суст ишлаётганини кўрсатиб ўтди.
Фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун:
Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов;
Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров;
Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари О.Тўхтаев,
Оқдарё тумани прокурори Д.Кубаев;
Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Ж.Қодиров, Ф.Гафаров ва Д.Ибрагимов;
Ургут ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари А.Алмазов ва М.Эргашев;
вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғ.Маматқулов ишдан олинди.
Уларнинг баъзиларига нисбатан тўпланган, шу жумладан коррупция ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида жиноий иш очиш масаласи ўрганиб чиқилади.