Бу қизиқ

Қора чой ҳақида барча ҳақиқат

Мунтазам қора чой истеъмол қилиш қон босими ва атеросклероз касалликларини олдини олади.
Sputnik
Қора чой кўк чойдан кам фойдали эмас. Масалан, турли тадқиқотларга кўра, қора чой қонда глюкоза концентрациясини камайтириш хусусиятига эга. Бу ҳақида мутахассис Мария Константинова РИА Новостига маълум қилди.
Америкалик олимлар тадқиқотига кўра, қора чой ошқозон ости безида эндоген инсулин ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Бу эса шакарни тўқималарга сингдиришига ва қонда глюкоза даражасини пасайтиришга ёрдам беради.
Шунингдек, қора чой таркибида полифеноллар- антиоксидантлар бўлиб, ичак микрофлораси мувозанатини сақлашда ва организмда патоген бактерияларни йўқ қилишга ёрдам беради.
Мунтазам қора чой истеъмол қилиш қон босими ва атеросклероз касалликларини олдини олади. Шу сабабли, қора чойни кўк чой билан солиштирганда фойдасиз дея ҳисоблаш нотўғри.
“Ҳар бир ичимликда фойдали хусусиятлар бор. Кўк ва қора чойнинг умумий фойдали жиҳати шундаки, уларнинг қаҳвадан зарарли хусусиятлари кам. Тўғри, чой барглари таркибида теин моддаси бор, бироқ у қаҳвадаги кофеин каби ёмон таъсир қилмайди”, дейди шифокор.