Ақтауда бир гуруҳ аёллар шаҳар марказидаги йўлни тўсиб қўйишди — улар ижарага олган уйларини хусусийлаштиришга рухсат берилмаганидан норози бўлишди.
Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон Манғистау вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига асосан хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ақтау шаҳридан ижарага уй-жой берилган Жанаозен шаҳри аҳолиси митингга чиқишди.
Ҳокимлик кеча бўлиб ўтган митинг тафсилотларини маълум қилди:
▫️Ақтауда ижарага уй олган 30 нафар аёл кечки пайт вилоят ҳокимлиги биноси олдига келишди.
▫️Ижарага бериладиган уй-жойларни хусусийлаштириш (қонунга тўғри келмайди) ва махсус комиссия йиғилиш ўтказилишини талаб қилишди.
▫️Жавобдан қониқмай, вилоят ҳокимлиги олдидаги йўлни тўсиб қўйишди.
▫️Кечаси соат 12ларда ҳамма тинчгина тарқалди.