Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилади

Шаҳарчада университет, мактаб ва боғча, IT парк, фан ва маданият марказлари, спорт мажмуаси барпо этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. Президет Шавкат Мирзиёев унинг қурилиш лойиҳаси тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати
Лойиҳага кўра, у ерда университет, мактаб ва боғча, IT парк, фан ва маданият марказлари, спорт мажмуаси барпо этилади. Шаҳарча марказида Муҳаммад ал-Хоразмий майдони бўлади, буюк алломанинг янги ҳайкали ўрнатилади.
Таъкидланишича, Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди мажмуаси ҳам қурилмоқда. Бугунги кунда жасур саркарданинг муҳташам ҳайкали ўрнатилган. Атрофдаги қарийб 8 гектар майдон ободонлаштирилмоқда.
Шунга яқин жойда минг ўринли санъат саройи бунёд этиш ҳам мўлжалланган. У ерда Хоразм лазгиси анъаналарини сақлаш, ўрганиш ва кенг ёйиш учун замонавий шароит яратилади. Турли тадбирлар, концертлар ўтказилади.
Президент Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси билан танишди