Тошкент вилоятида судья пора олганликда гумонланмоқда

Судьялар олий кенгаши фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьясини пора олиш моддаси билан жиноий жавобгарликка тортишга розилик берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьяси пора олишда гумонланмоқда. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Кенгашнинг 7 февраль кунги йиғилишида Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьяси Т.О.ни жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимнома муҳокама қилинган.
Кенгаш якунида уни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган.
Хабарда тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслиги қўшимча қилинган.
Миришкор тумани ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга олинди